ЎзА Ўзбек

10.09.2018 10:14 Чоп этиш версияси

Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ – чин инсон бахти!

Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ – чин инсон бахти!

Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тизимли, кенг кўламли тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

photo5238010847572372044.jpg

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини янада ошириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳолига байрамона кайфият улашиш мақсадида Олтинкўл туманида Ҳуқуқий ахборот сайли ўтказилди.

photo5238010847572372045.jpg

Тадбир “Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ – чин инсон бахти!” шиори остидаги ҳарбий техникалар кўргазмаси билан бошланди.

photo5238010847572372046.jpg

Ҳарбий хизматчилар, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Олтинкўл туманидаги спорт мактаби ўқувчиларининг турли хил кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

photo5238010847572372047.jpg

Пахтаобод туман маданият бўлими қошидаги драма жамоаси томонидан ижро этилган диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш, огоҳлик ва ҳушёрликка чақирувчи “Кичик болаларнинг катта дарди” номли саҳна кўриниш чуқур ҳаяжон билан томоша қилинди.

photo5238010847572372048.jpg

Аҳоли, айниқса, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, 226 нафар шахслар, жумладан, 95 нафар коллеж битирувчилари ишга жойлаштирилди.

photo5238010847572372049.jpg

Олтинкўл туман адлия бўлими, давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ бўлими, давлат хизматлари маркази ходимлари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ҳамда маъмурий судлар судьялари, адвокатлар, юридик хизматлар ходимлари томонидан 200 нафарга яқин жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр тартибда қабул қилиниб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилди. Адлия бошқармаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш ҳамда ҳуқуқий саводсизликка барҳам беришга қаратилган 70 га яқин кўргазмали плакатлар жойлаштирилди.

Умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ҳамда миллий-маданий марказларнинг кўргазмалари, сайёр китоб савдолари ярмаркаси, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари намойиш этилди.

Шунингдек, саломатлик сайли ташкил этилди ва унда 98 нафар соғлиқни сақлаш тизими ходимлари 57 нафар шифокор мутахассислар ва 41 нафар ўрта тиббиёт ходимлари 1932 нафар аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказдилар ва 347 нафар фуқароларга амбулатор тарзда даволаниш учун, 24 нафарига эса шифохона шароитида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида ўтказилган ош танлови ҳақиқий ош сайлига айланиб кетди.

Ҳуқуқий ахборот кунлари концерт дастури билан давом эттирилди.

Имконияти чекланган фуқароларнинг 15 нафарига ногиронлик аравачалари, уй шароитида таълим олувчи ўқувчиларнинг 2 нафарига компьютер, 4 нафарига магнитли доска, 10 нафарига махсус парталар тарқатилди.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати

ЎзА
3 811