Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2017 19:19 Чоп этиш версияси

Мардлик ва жасорат мактаби

Мардлик ва жасорат мактаби Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси томонидан бир гуруҳ ёшлар муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Мудофаа вазирлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, истиқлол йилларида мамлакатимизда фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини ислоҳ қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга мувофиқ фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизмат муддати 12 ойни ташкил этади. Чақирув комиссиялари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида улар таркибига жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари вакиллари киритилди.

Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга танлов асосида саралаб олиш бўйича самарали тизим йўлга қўйилди. Бу мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафларини пухта тайёргарликка эга чақирилувчилар билан тўлдириш имконини берди. Масалан, жорий йилда барча чақирилувчилар уч йўналиш бўйича тест синовларидан ўтказилди. Йигитларнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида уларнинг мактаб таълими дастуридаги мажбурий фанларни ўзлаштириш даражаси, интеллектуал ривожланиш даражаси, шунингдек, мослашувчанлик ва чидамлилик қобилияти текширилди. Шунингдек, улар жисмоний тайёргарлик синовидан ўтказилди. Тест синовлари якунида миллий армиямизда муддатли ҳарбий хизмат қилиш учун энг юқори балл эгалари саралаб олинди.

– Бобом ҳарбий алоқачи сифатида Иккинчи жаҳон уруши фронтларида жанг қилган, – дейди чақирилувчи Шерзод Ҳайдаров. – Ўзим ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида туғилганман. Шу куни бобом доимо ҳарбий либосини киярди. Бу менда юксак ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотиб, келажакда ҳаётимни Ватанимизга хизмат қилишга, ҳарбий соҳага боғлашимга сабаб бўлди. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотида радиотелефончилик бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаб, армияга жўнаяпман. Ҳарбий хизматдан сўнг ахборот- коммуникация технологиялари соҳасида ҳарбий мутахассис бўлиш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультетига ўқишга кирмоқчиман.

Роман Бондарчук, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
2 711






Все о погоде - Pogoda.uz