Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2017 16:35 Чоп этиш версияси

Марғилон дўппилари

Марғилон дўппилари Марғилон шаҳридаги “Ёйилма” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мукаррам Иброҳимова дўппидўзлар сулоласининг бешинчи авлод вакили. Момомерос касб сирларини пухта ўзлаштирган Мукаррам опа Марғилон дўпписининг ўнлаб янги нусхаларини яратган.

–Мустақиллик йилларида миллий ҳунармандлик, жумладан, дўппидўзлик ҳам ривожланди, – дейди М. Иброҳимова. – Айни пайтда ироқи дўппи, чуст дўппи, қўқон дўппи, марғилон дўппи, гилам дўппилар нафақат мамлакатимиз, балки хорижда ҳам машҳур. Марғилон дўпписининг юзлаб турлари мавжуд. Марғилон дўппиларида Фарғонанинг ўзига хос табиати, аёлларимизнинг нафис қалби, орзу-умидлари ифодаланади.

Мукаррам опа қирқдан ортиқ шогирдига маҳорат сирларини ўргатмоқда.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
2 474






Все о погоде - Pogoda.uz