Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 19:19 Чоп этиш версияси

Маънавиятимизнинг буюк намояндалари

Мамлакатимизда улуғ аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш, унинг мазмун-моҳиятини ёшлар тафаккурига сингдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни жараён таълим муассасаларида ташкил этилаётган адабий-бадиий кечалар, учрашувлар, давра суҳбатларида яққол ифодасини топаётир.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир «Шоир ва шуур» деб номланди.

Тадбирда Навоий ва Бобур ижодининг жаҳон адабиётида тутган ўрни, дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган асарлари, ғазаллари ва рубоийларининг ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида сўз борди. Шоирлар ҳаёти ва ижодига оид янги маълумотлар тилга олинди.

– Навоийшунос олимларимизнинг олиб борган сўнгги тадқиқотларига кўра, Алишер Навоийнинг иккинчи девони Мовароуннаҳр чегараларидан ташқарида Шероз ва Табризда шеърият мухлислари томонидан тузилган экан, – дейди филология фанлари доктори, профессор М.Имомназаров. – Айни маълумот беназир ижод соҳиби йигитлик чоғларидаёқ жаҳон шоири сифатида тан олинганидан далолатдир. Аҳамиятлиси, бугун Навоий, Бобур каби миллий маънавиятимиз даҳолари яратиб кетган бой мерос хорижда ҳам зўр иштиёқ билан ўрганилмоқда.

Талабалар томонидан саҳна кўринишлари ижро этилди, буюк бобокалонларимизнинг инсон бахт-саодати, фаровонлиги, садоқат ва вафо каби юксак фазилатлар шарафланган ғазал ва рубоийларидан намуналар турли тилларда ўқилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
1 400






Все о погоде - Pogoda.uz