Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2017 19:34 Чоп этиш версияси

Маънавиятга доир масалалар – доимий эътиборда

Миллий матбуот марказида “Миллий ғоя ва маънавият тарғиботи соҳасида амалга оширилган долзарб вазифалар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров ва бошқалар мамлакатимизда халқимиз, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни турли ёт ва зарарли ғояларнинг таъсиридан ишончли ҳимоялаш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Президентимизнинг 2017 йил 28 июлдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги қарори ёшларга қаратилган маънавий-маърифий ишларни кенг ва атрофлича, холис, мукаммал таҳлил этиш, бугунги глобал шароитда навқирон авлод онгу-шуурини турли ёт ва зарарли ғоялардан ҳимоялашга оид долзарб вазифаларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир.

Анжуманда таъкидланганидек, бугунги глобаллашган мураккаб даврда маънавий-маърифий соҳалардаги фаолиятни замон талаби асосида такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини юртдошларимизга етказиш юзасидан тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида юртимизнинг турли ҳудудларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, уларда истиқлолимиз, унинг азиз неъматлари, тинч ва осуда кунларимиз қадр-қиммати хусусида ёшларга ҳаётий ва таъсирчан мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Мустақиллик байрами арафасида ёзувчи ва шоирлар, олимлар иштирокида маҳаллаларда турли ижодий учрашувлар, жонли мулоқотлар ташкил этилди. Шу билан бирга мамлакатимизнинг турли ҳудудларида "Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор!" мавзуидаги анжуманларда юртимизда адабиёт, санъат, маънавият ва маърифат соҳасида олиб борилаётган изчил ва тизимли ишлар, ёшлар сиёсатининг моҳияти хусусида сўз юритилди.

Матбуот анжуманида марказнинг келгусидаги фаолиятига оид маълумот берилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
1 024






Все о погоде - Pogoda.uz