Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.11.2017 17:59 Чоп этиш версияси

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўлида

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва мамлакатимиз маданий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари К.Оқилова ва бошқалар мамлакатимизда маданий-маърифий лойиҳаларнинг амалга оширилишига қаратилаётган эътибор халқимиз, хусусан, навқирон авлодни ҳар томонлама камол топтириб, уларни ўтмиш ва боқий меросни улуғлашга, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий удумларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда катта аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 июлдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни такомиллаштиришда муҳим асос бўлмоқда.

Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий-ижтимоий, маънавий юксалишига қаратган эътибори туфайли Орол денгизи атрофида ички ва халқаро туризм ҳамда экотуризмни ривожлантириш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” мавзуида халқаро экофестиваль, Мўйноқ туманида халқ шоирлари Бердақ ва Ажиниёз ижодига бағишланган халқаро фестиваль ҳамда “Орол балиқларидан 99 турдаги таом” гастрономик фестивалнинг ташкил этилгани бунга яққол мисолдир.

Матбуот анжуманида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш бўйича таклифи юзасидан вазирлик олдида турган вазифалар, Россия, Туркманистон ва Қирғизистонда ўтказилган Ўзбекистон маданият кунларининг якунлари, вазирлик томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Республика Маънавият ва маърифат маркази билан имзоланган меморандумлар ҳамда музейлар фаолиятининг аҳоли, айниқса, ёшлар тарбияси ва уларга миллий қадрияту анъаналарга содиқ бўлишни ўргатишдаги ҳамда маънавий-маърифий соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
2 644






Все о погоде - Pogoda.uz