Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.02.2018 19:09 Чоп этиш версияси

Манасда 81 нафар киши иш билан таъминланди

Жиззах вилоятининг Манас қишлоғида “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишда аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Қишлоқдаги 81 фуқаро фермер хўжаликлари ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалардаги 30 нафар хотин-қиз тикувчиликка бепул ўқитилиб, тикув машиналари олиш учун уларга “Микрокредитбанк” туман филиали томонидан истеъмол кредитлари расмийлаштирилди. Бундан ташқари, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси вилоят бўлими томонидан 10 нафар аёлга тикув машинаси олиб берилди.

Шунингдек, қишлоқ аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 69 кишига 5 миллиард 204,4 миллион сўмлик кредит маблағи ажратиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
6 455