Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.02.2018 19:07 Чоп этиш версияси

Манас қишлоғида 20 йилдан сўнг кўча чироқлари ёнди

Жиззах вилояти Дўстлик туманининг Манас қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошлангани тўғрисида хабар берган эдик. Бугун ҳудудда катта ҳашар авж паллага кирди.

Ушбу хайрли иш бошлагандан буён “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан қишлоқнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 8 трансформатор пункти, 218 темир-бетон устунлар, 40 траверслар, 1 тонна АС-50 русумли, 18,2 километр СИП русумли узатиш симлари олиб келинди.

Ҳозиргача 129 темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 7,7 километр узунликдаги электр узатиш тармоғи тортилди. 4 трансформатор пункти ўрнатилди, 95 темир-бетон таянч мукаммал таъмирланди.

Кейинги йигирма йилдан сўнг қишлоқнинг марказий кўчаларидан бири – “Кумушкент”га 28 кўча чироғи ўрнатилди.

Қишлоқни ободонлаштириш ишларида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг 150 ишчи-мутахассиси, 15 махсус техника иштирок этаётир.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
7 610