Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2018 06:30 Чоп этиш версияси

Малака ошириш ўқитувчини изланишга ундайди

Ўқитувчи билимли ва тажрибали бўлиши керак. Унинг қай даражада ўз соҳасини пухта эгаллагани ёшлар таълим-тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис бугунги кунда мамлакатимизда таълимга қаратилаётган эътибор тизимнинг равнақида, ёш авлодга сифатли ва натижали билим беришда кенг имкониятлар очмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрель ва 15 мартдаги қарорлари ижроси бўйича Давлат таълим стандартларини такомиллаштириш, узлуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурлари ва адабиётларнинг янги авлодини яратиш ҳамда амалиётга изчил жорий этиш асосий вазифалардир.

Айниқса, бу жараёнда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жуда муҳим ҳисобланади. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг асосий мақсади ҳам шундай эзгу ишларга қаратилган.

Айни кунда биз, бир гуруҳ математика фани ўқитувчилари шу марказда малака оширмоқдамиз. 144 соатдан иборат бу ўқув курсида физика-математика фанлар номзоди, доцент Б.Ҳайдаров, катта ўқитувчи Ф.Турсунова каби тажрибали устозларнинг назарий ва амалий машғулотлар ўтмоқда. Бу дарслар бизнинг фаолиятимизда, ёш авлодга математика фанидан мустаҳкам ва замон талаби даражасида таълим беришимиз учун жуда фойдалидир.

Маҳбуба Эргашева,
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 21-умумтаълим
мактаби математика фани ўқитувчиси.


7 265