Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2017 17:18 Чоп этиш версияси

Маданият ва маънавият уйғунлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров ва бошқалар мамлакатимизда миллий маданиятимиз ва санъатимизни равнақ топтириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни миллий ҳаёт тарзимиз, менталитетимизга зид ва зарарли ғоялардан ҳимоялаш билан ҳамоҳанг олиб борилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 июлдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги қарори ҳамда 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашуви тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар зиммасига ёшлар тарбияси, маънавиятига оид қатор долзарб вазифаларни қўймоқда. Бу эса маънавият ва маърифат соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, юртимизда кечаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятидан халқимиз, айниқса, ёшларни янада тўлақонли хабардор этиш, уларни турли зарарли ғоялардан ишончли ҳимоялаш, миллий истиқлол ғояси, Ватанга, халқимизга садоқат руҳида тарбиялаш каби масалалар билан чамбарчас боғлиқ.

Меморандумга кўра, Маданият вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда юртдошларимизни ўйлантираётган маънавий, ижтимоий масалаларни бартараф этишда таъсирчан механизм асосида тарғибот ишларини олиб бориши кўзда тутилган. Шу билан бирга театрлар фаолиятини замон талабига ҳамоҳанг йўлга қўйиш, қўшиқчилик, рақс санъати, концерт дастурлари сифати ва савиясини юксалтиришга оид тарғибот ишлари, ижодкорлар фаолияти, кийиниш, муомала, саҳна одобини назоратга олувчи ҳамкорлик ишлари, маънавий-маърифий, ахлоқий тарбия масалалари бўйича биргаликдаги, кенг қамровли фаолият олиб бориш назарда тутилган.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 867






Все о погоде - Pogoda.uz