ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Маҳсулот гидропоника усулида етиштирилади

Маҳсулот гидропоника усулида етиштирилади

Навоий вилояти Кармана тумани “Zarafshan Golden Group” компанияси томонидан “Serasan Yapi Teknik” қишлоқ хўжалиги ва инжиниринг иссиқхоналар маркази билан ҳамкорликда туманнинг Маликработ қўрғони ҳудудида барпо этилган замонавий иссиқхона фойдаланишга топширилди.

Иссиқхона Голландия ва Туркия технологиялари асосида гидропоника усули билан маҳсулот етиштиришга мўлжалланган. Эътиборлиси, бу ерда етиштирилаётган маҳсулотлар табиий биологик усулда, яъни асалари ёрдамида чанглатилади. Бунинг учун Туркиядан мингдан ортиқ асалари келтирилди.

Мажмуанинг умумий майдони 3,45 гектар бўлиб, унинг 3,20 гектарида иссиқхона, 0,25 гектарида эса хизмат кўрсатиш иншоотлари жойлашган. Иссиқхонада бир мавсумда гектаридан 250 тоннагача маҳсулот олиш мумкин. Айни пайтда бу ерда помидор етиштириш йўлга қўйилди. Тайёр маҳсулотнинг 90 фоизи экспортга йўналтирилади. Ҳозирда Қозоғистон ва Россия давлатлари билан 600 тонна маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Иссиқхона фаолиятини бошлаши билан 50 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Мажмуанинг очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди.

photo5341690821226900776.jpg

photo5341689257858804617.jpg

photo5341689257858804618.jpg

photo5341690821226900777.jpg

948
Сирож АСЛОНОВ, ЎзА