Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 11:50 Чоп этиш версияси

Маҳалламиз – фахру ифтихоримиз

Маҳалламиз – фахру ифтихоримиз Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танлови ҳам айни шу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Танловнинг Сурхондарё вилояти босқичида 14 жамоа иштирок этди. Биринчи шартда иштирокчилар «Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида тақдимотлар намойиш этди. Иккинчи шартда «Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизмини кучайтириш масалалари, соҳага тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маънавиятга оид саволларга жавоб қайтарди. Учинчи шартда “Маҳалла – менинг тақдиримда” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

– Уч босқичли тизимда ўтказилаётган танловда умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ёшлар иштирок этди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бош мутахассиси З.Омонова. – Танловнинг фуқаролар йиғинлари ўртасида ташкил этилган саралаш босқичида 691 жамоа таркибида 2 минг 760 дан ортиқ ёш ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Термиз туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Дўстлик” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Ангор туманидаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Тўмарис” жамоаси иккинчи, Жарқўрғон туманидаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Ёш авлод” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Тадбир доирасида маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ёшлар томонидан ишлаб чиқарилаётган миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.

Холмўмин Маматрайимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
2 040






Все о погоде - Pogoda.uz