ЎзА Ўзбек

04.07.2018 10:12 Чоп этиш версияси

Маҳаллага суяниш керак...

№ 38 .Университет.jpg

Малика БОБОҚУЛОВА,

“Университет” МФЙ раиси:

– Бизнинг маҳалламиз бошқа маҳаллаларга қараганда ўзгача. Чунки маҳалламизда 170 ҳовли, 450 кўп қаватли уй ҳамда 10 давлат турар жойлари мавжуд. Маҳалламизда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг талабалар ётоқхонаси бўлгани сабабли “Университет” номи берилган. Биз асосан, талабалар билан ишлаймиз. Уларнинг ота-оналари билан уч авлод учрашувларини ўтказамиз. “Обод маҳалла” дастури доирасида янги маҳалла биносига кўчиб ўтдик. Шароитлари олдингидан анча яхши.

Маҳалланинг равнақ топиши учун ҳудуддаги бўш ерлар, бинолардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Жойларни тадбиркорларга беришда маҳалла вакилларининг фикрини инобатга олиш керак. Лекин баъзида бундай бўлмаяпти.

ЎзА
12 549