Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.02.2017 18:02 Чоп этиш версияси

Маҳалла осойишталиги – юрт тинчлиги

“Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичида Шароф Рашидов тумани “Қўшбармоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 38-милиция таянч пункти биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат босқичига йўлланма олди.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилаётган алоҳида эътибор аҳоли фаровонлигини юксалтиришда юксак самаралар бермоқда. Бунда жойларда фаолият юритаётган милиция таянч пунктларининг ҳам муносиб ўрни бор.

Сўнгги беш йилда намунавий лойиҳадаги 180 уй-жой қурилиб, хонадонлар сони 2 минг 200 дан ошган Қўшбармоқ қишлоғида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кескин камайган. Участка нозири ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ўтказилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Аҳоли ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқий, маънавий-маърифий ишларда, айниқса, умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Бугун дунёнинг турли мамлакатларида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни кузата туриб, тинчлик деган улуғ неъматнинг қадрини янада теран англайсан киши, – дейди 38-милиция таянч пункти профилактика инспектори Улуғбек Бекқулов. – Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва ўзаро тотувлик муҳити Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатларини кўзлаб олиб борилаётган оқилона сиёсат самараларидир.

Жиззах шаҳридаги “Заргарлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-милиция таянч пункти, Арнасой туманидаги “Чўлқувар” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 51-милиция таянч пунктига иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

Тадбир доирасида ёш тадбиркор ва ҳунармандларнинг маҳсулотлари, бадиий буюмлари ҳамда ёш рассомлар асарлари кўргазмалари намойиш этилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими У.Узоқов сўзга чиқди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
858






Все о погоде - Pogoda.uz