Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2017 15:35 Чоп этиш версияси

“Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи ўтказилди

“Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи ўтказилди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Маҳаллани янада обод масканга айлантириш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган танловда 14 жамоа иштирок этди. Жамоалар маҳалла ҳаёти ва тарихи, миллий ғоя, маънавият асослари ва бошқа тушунчалар доирасида ўз билим ва кўникмасини синовдан ўтказди.

– Танлов ёшлар учун нафақат билим ва маҳорат синови, балки эркин фикр ва ўзаро мулоқот майдонига, дўстлик байрамига айланиб кетди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими бош мутахассиси Ю.Равшанова. – Буни танловнинг қўйи босқичларида 665 жамоа таркибида 2 минг 660 йигит-қиз иштирок этганида ҳам яққол кўриш мумкин.

Шаҳрисабз туманидаги “Боғибаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Боғибаҳор” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Қарши туманидаги “Ертепа” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Ниҳол”, Қарши шаҳридаги “Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Амир Темур авлодлари” жамоалари қўлга киритди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
1 046






Все о погоде - Pogoda.uz