Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

31.08.2017 13:07 Чоп этиш версияси

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими ҳамда Самарқанд шаҳар бўлинмаси янги бинода иш бошлади

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилояти шаҳару қишлоқларида янги бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фойдаланишга топширилмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда Самарқанд шаҳар бўлинмаси учун бунёд этилган замонавий бино ҳам энг улуғ, энг азиз байрамга муносиб туҳфа бўлди.

Янги бинонинг очилиш маросимида жамият ҳаётида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ушбу йўналишдаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

– Ушбу ҳужжат ва у билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастури асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши, шунингдек, барча туман ва шаҳарларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Бобоёров. – Кенгашларнинг самарали ишлаши учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлимларида зарур шароитлар яратилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари учун замонавий маҳалла марказлари қуриш, уларни жиҳозлаш бўйича ҳам фонд томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Икки қаватли замонавий бинода фонд ходимлари ҳамда аҳоли учун барча шароит яратилган. Ходимлар хоналари, учрашувлар ўтказишга мўлжалланган 100 ўринли зал, маънавият ва маърифат хонаси замонавий компьютер ва бошқа техникалар, кўргазмали воситалар билан таъминланган.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
1 995






Все о погоде - Pogoda.uz