ЎзА Ўзбек

06.03.2018 17:19 Чоп этиш версияси

“Маҳалла”га 5 та хизмат автомашинаси берилди

“Маҳалла”га 5 та хизмат автомашинаси берилди Нукус шаҳрида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Беруний, Қўнғирот, Хўжайли, Чимбой, Элликқалъа туманлари кенгашларига Президент совғаси – “Матиз” хизмат автомашиналари топширилди.

Қорақалпоғистонда ўтган йили фуқаролар йиғинларининг 5 биноси янгидан қурилди, 32 тасида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди, 25 таси компьютер жамланмалари, 63 таси мебель жиҳозлари билан таъминланди.

11.jpg

– Ўтган йили туманимиз 6 нафар фуқаросининг операция қилиниб даволанишига, 10 хонадоннинг уй-жойида таъмирлаш ишларини амалга оширишига ёрдам кўрсатдик, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хўжайли тумани кенгаши раиси ўринбосари А.Туримбетов. – Тегишли ташкилотлар билан бирга 150 кишига газ плита, совутгич каби рўзғор буюмларини совға қилдик. Жорий йил эса шу каби ишлар кўламини янада кенгайтириш белгиланган. Бизга ажратилган хизмат автомашиналари учун Президентимиздан миннатдормиз.

10.jpg

Яқин келажакда бошқа туманларга ҳам хизмат автомашиналари совға қилиниши кутилмоқда.

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
13 453