Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.03.2018 15:18 Чоп этиш версияси

Маҳалла фаоллари журналистларнинг танқидидан хулоса чиқарди(ми?)

Маҳалла фаоллари журналистларнинг танқидидан хулоса чиқарди(ми?)
ОГОҲ БЎЛИНГ, КЕЙИНГИСИ СИЗНИНГ МАҲАЛЛАНГИЗ БЎЛИШИ МУМКИН 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг www.uza.uz сайтида “Маҳалла озодалигига ким жавобгар?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Унда Юнусобод тумани “Қашқар” маҳалласидаги чиқиндилар, фуқароларнинг бефарқлиги, қаровсиз ётган болалар майдончаси ҳақида сўз юритилган эди. ЎзА мухбирлари ушбу масала юзасидан ҳолатни қайта ўрганди.

1.jpg

Маҳалла атрофидаги ахлатлар олинган. Қаровсиз ётган, барг-хазон, қурилиш молларидан чиққан чиқиндилар тозаланган. Баҳор кўкаламзорлаштириш фасли бўлгани боисми, атрофга эътибор қаратишган. Баъзи жойларга “Мусор не бросат”, деган ёзувни ҳам илиб қўйишибди. Аслида шу гапни айтмаса бўлмайдими? Қаерга ахлат ташлаш ёки ташламасликни кимдир назорат қилиб, жазо қўллаб туриш шартми? Табиатга келтираётган зараримиз учун виждонимиз қийналмайдими?

3.jpg

4.jpg

5.jpg

Камчилик қидирса, уни ҳамма жойдан топса бўлади. Аммо ҳар бир инсон ўз виждонига қулоқ тутиб, фуқаролик бурчини, шу юртнинг фарзанди эканини ҳис этиб яшаса бу каби танқидга эҳтиёж ҳам бўлмасди.

Ушбу маҳалладаги уйларнинг олд, орқа қисмларидаги қурилишлар ёки атрофи ўралган жойлардаги кўринишлар ҳақида айтган эдик. Бу жойлар ҳам анча тартибга келтирилиб, тозаланибди. Аслида атрофни супуриб-сидириб, ахлатларни керакли жойларга ташлаш кўп вақтни талаб этмайди. Озгина хоҳиш ва вақт топилса кифоя.

Ушбу маҳалла фаоллари анча меҳнат қилишгани кўриниб турибди. Аммо бизнинг айнан шу ҳудудни гапираётганимиз пойтахтимизнинг бошқа маҳаллаларида аҳвол қувонарли дегани эмас. Шу ўринда юртдошларимиз, мутасадди ташкилотлар, маҳалла фаолларига айтар сўзимиз бор: “Қизим, сенга айтаман, келиним, сен, эшит”.

Огоҳ бўлинг, кейингиси сизнинг маҳаллангиз бўлиши мумкин.

Барно Мелиқулова, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
9 269