ЎзА Ўзбек

15.05.2019 21:08 Чоп этиш версияси

Маҳалла аҳлининг ишончи – улкан масъулият

Маҳалла аҳлининг ишончи – улкан масъулият

Фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2019 йилнинг май ойида тугаши муносабати билан айни пайтда мамлакатимиздаги маҳалларда сайловлар ўтказилмоқда.

Яшнобод туманида шу кунга қадар 35 та маҳаллада сайлов ўтказилди ва жараён давом этмоқда.

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида 58 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, тумандаги “Тарнов боши” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайлов ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди. Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинининг сайлаш ҳуқуқига эга бўлган 1 минг 909 нафар фуқаросидан 86 фоизи белгиланган тартибга асосан сайлов жараёнида иштирок этди. Номзодлардан бири Маҳамаджон Маматқулов 83 фоиз овоз билан МФЙ раислигига сайланди.

– Маҳалла аҳлининг менга билдирилган ишончи зиммамга катта масъулият юклайди, – дейди М.Маматқулов. – Умид қиламанки, маҳалладошларим иш фаолиятим мобайнида ҳам мени қўллаб-қувватлайди. Улар билан ҳамжиҳатликда, оилалар мустаҳкамлиги, маҳалламиз осойишталиги ва ободлигини таъминлаб, ёшлар таълим-тарбияси, хотин-қизлар ижтимоий муҳофазаси масалаларида самарали ишларни ташкил қиламиз.

М.ҚОСИМОВА, ЎзА
4 867