Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.10.2017 15:25 Чоп этиш версияси

М-39 йўлида 23 минг 184 йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди

Мамлакатимизда ҳар пайшанба куни ўтказилаётган профилактика тадбирлари турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда юксак самаралар бераётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Катта Ўзбек тракти – М-39 Тошкент – Термиз йўли вилоятнинг Сирдарё, Сайхунобод, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманлари ҳудуди орқали ўтади. 160 километрдан зиёд масофани ташкил этувчи ушбу ҳудудда жорий йилнинг тўққиз ойида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 23 минг 184 йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди. Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, автомобилни бошқараётган пайтда уяли алоқа воситасидан фойдаланиш, хавфсизлик камарини тақмаслик, ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқариш, белгиланган тезликни ошириш ва пиёдалар томонидан қоида бузилиш ҳолатлари нисбатан кўпроқ учрайди.

Сирдарё тумани пойтахтимизни юртимизнинг ғарбий, шимолий ва жанубий вилоятлари билан боғлаб турувчи кўприк вазифасини ўтайди. Катта миқдордаги автомобиллар оқими айнан шу туман ҳудуди орқали ҳаракатланади. Туманда ҳафтанинг ҳар пайшанбасида профилактика тадбирлари, ҳар шанба куни вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан биргаликда қўшма рейдлар ўтказиб келинаётир. Бунинг самарасида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайишига эришилди.

Таълим муассасалари, корхона-ташкилотлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларида йўл ҳаракати қоидалари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган турли профилактика тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда. Аниқланган қоидабузарлик ҳолатларини кенг жамоатчилик ўртасида атрофлича муҳокама қилиш йўлга қўйилган.

– Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бизнинг асосий вазифамиздир, – дейди Сирдарё тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси катта инспектори, капитан Э.Зиёдуллаев. – Шу мақсадда туман ҳудудида турли 27 янги йўл белгилари ўрнатилиб, яроқсиз бўлиб қолган 11 йўл белгиси янгисига алмаштирилди. Ҳудудимиздан ўтган М-39 йўлининг 27 километри, туман ички кесимидаги йўлларнинг 6 километри тубдан қайта, 31 километри жорий таъмирдан чиқарилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
3 091






Все о погоде - Pogoda.uz