Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2017 17:23 Чоп этиш версияси

Навоийда Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси муҳокама этилди

Навоийда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада юксалтириш, барча соҳаларни либераллаштириш, давлат ва жамият ривожини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

– Ҳаракатлар стратегиясида давлатимиз мустақиллигини, минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш, пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ташқи сиёсат юритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Х.Раупов. – Шунингдек, стратегияни амалиётга татбиқ этиш доирасида бир қатор янги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш кўзда тутилган.

Тадбирда иқтисодиёт таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
3 404






Все о погоде - Pogoda.uz