ЎзА Ўзбек

09.05.2018 15:37 Чоп этиш версияси

Ломбардлар фаолиятига янги талаблар қўйилди

Ломбардлар фаолиятига янги талаблар қўйилди
Энди ломбардлар йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундиришга ҳақли эмас.

Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида вазирликнинг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилади.

Янги талабларга кўра, ломбардлар гаровга ёки сақловга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга, йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, кредит шартномалари бўйича жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга, шунингдек кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек кредитлар муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундиришга ҳақли эмас.

ЎзА
5 225