ЎзА Ўзбек

10.09.2018 16:50 Чоп этиш версияси

“Лидерлик лагери” ёшларга нима берди?

“Лидерлик лагери” ёшларга нима берди?
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Сурхондарё вилоят инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Лидерлик лагери” (“Leaders camp-2018”) ўқув-семинари ўз ниҳоясига етди.

Термиз шаҳридаги “Амударё” болалар-соғломлаштириш оромгоҳида бир ҳафта давом этган тадбирда юртимизнинг барча ҳудудларидан 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган 150 га яқин йигит-қиз иштирок этди.

5.jpg

Семинарда турли соҳаларда лидерлик даражасига етиш, жамоа билан ишлаш ҳамда чет тиллари бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди. “Бизнесда лидерлик”, “Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти”, “Ички сиёсатда лидерлик”, “Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ўрни” каби мавзуларда маърузалар тингланди. 

6.jpg

Тадбир доирасида иштирокчилар Термиз шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди.

Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА
4 715