ЎзА Ўзбек

12.09.2018 16:54 Чоп этиш версияси

Леонид Маринич: "Минск-Тошкент ўртасида авиақатновлар кенгаяди"

Леонид Маринич: "Минск-Тошкент ўртасида авиақатновлар кенгаяди" Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич маълум қилишича, Минск-Тошкент авиақатновлари сони ҳафтасига 4 марта амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “БелТА“ ахборот агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Беларуснинг “Белавиа“ компанияси яқин келажакда Тошкентга 2 та қўшимча рейс ташкил этишни режалаштирмоқда.

Элчи рейсларни ташкил этиш муаммо эмаслиги, энг асосийси, уни тўлдириш ва иқтисодий самарадорликка эришиш эканини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Беларусь ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида ҳафтасига иккита тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА
4 456