Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.04.2018 19:48 Чоп этиш версияси

Латвия парламенти аъзолари Бухорода бўлди

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Латвия Республикаси Сейми Раиси Инара Мурниеце бошчилигидаги ушбу мамлакат парламенти вакиллари Бухорода бўлди.

Меҳмонлар вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Шаҳриёров ҳамроҳлигида Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган меъморий ёдгорликлар ва бошқа диққатга сазовор масканлар билан танишди.

Бухоронинг сайёҳлик салоҳияти жуда юқори. Меҳмонларга ана шу имкониятдан самарали фойдаланиб хорижий сайёҳларни жалб этиш, уларга хизмат кўрсатиш сифатини юксалтириш, туризм индустриясини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Латвия парламенти делегацияси вилоятда сайёҳликнинг тарихий ва маданий йўналишларида таклиф этилаётган янги туристик маҳсулотлар мамлакатимизнинг жозибадорлигини янада ошириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
4 165