Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.12.2017 10:05 Чоп этиш версияси

«Лада-Ларгус» ва «Эпика» русумли автомобиллар ёниб кетди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган «Шерали» МЧЖга тегишли автомобилларни ювиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида устахонанинг 84 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва жиҳозлари ҳамда устахонадаги «Лада-Ларгус» ва «Эпика» русумли автомобиллар ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро М.С.нинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 75 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси М.С. ва унинг турмуш ўртоғи С.С ларнинг тутундан димиққан холдаги жасадлари топилган.

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган «Андижон пласт» МЧЖга тегишли ип ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлиб, цехнинг 110 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Наманган шаҳрида жойлашган «Секунд» МЧЖга тегишли тайёр маҳсулотларга бўёқ сепиш цехининг ишчилар хонасида электр иситиш мосламасининг носозлиги натижасида ёнғин келиб чиқиб, хонанинг 15 кв. метр майдонда шифт қисми ёниб зарарланган ҳамда фуқаро С.Д куйиш тан жароҳати олиб шифохонага жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати

6 187