ЎзА Ўзбек

18.10.2019 Чоп этиш версияси

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Айни пайтда ЎзМУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ғолибжон Ботиров бошчилигидаги бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани мактабларида ўқувчиларга турли фанлардан “Маҳорат дарслари” ўтди.

* * *

Нукусда “Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ва энергия тежамкор технологиялар ярмаркаси бўлиб ўтди.

* * *

Ховос тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими биноси тубдан қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

* * *

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан беш муҳим ташаббус доирасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида илк маротаба республика талабалар фестивали ташкил этилди.


* * *

Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Парламентда ҳукумат соати ва парламент эшитувларини ўтказишнинг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар ўтказилди.


* * *

Нукусда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан "Ёрқин келажакка O'zLiDeP билан бирга қадам қўямиз" мавзуида сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.


* * *

Андижон давлат университетида “Бошқарув, оптималлаштириш ва динамик системалар – CODS-2019” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.


* * *

Пойтахтимизда Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари” мавзуида республика илмий-назарий анжумани ўтказилди.

* * *

Андижонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази "Келин-куёвлар инновацион мактаби" фаолиятини такомиллаштириш, мутахассислар малакасини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

* * *

Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ҳам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Тилга эътибор – элга эътибор!” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

* * *

Навоий вилоят ахборот-кутубхонада “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий ҳуқуқий асослари” мавзуида семинар бўлиб ўтди.


* * *

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Наманган муҳандислик-қурилиш институтида талабалар иштирокида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.


* * *

Навоий вилояти Конимех тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидафойдаланишга топширилган Маънавият ва маърифат маркази 2,8 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилди.


* * *

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармасининг ташаббуси билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда “Ҳар бир болага бир китоб” деб номланган тадбир ташкил этилди.

1 445
ЎзА