ЎзА Ўзбек

11.07.2019 19:59 Чоп этиш версияси

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Жиззахда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Якуний натижага кўра, тадбиркорлик йўналиши бўйича Пахтакор туманидаги “Бунёд дур текс” МЧЖ раҳбари Фарида Раҳмонова ва фермерлик йўналиши бўйича Зафаробод туманидаги “Боғбоши” фермер хўжалиги раҳбари Саодат Ҳалимова 1-ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.

* * * * *

Тошкент вилоятида “Мен Қўқон фестивалига бораман!” шиори остида ҳунармандчилик кўргазма-ярмаркаси ўтказилди. Унда вилоятнинг 60 нафардан зиёд моҳир уста ва ҳунарманди ўз ижод намуналари билан иштирок этди.

Кўргазма-ярмаркада намойиш этилган миллий ҳунармандчиликнинг Тошкент вилоятига хос жиҳатларини акс эттирувчи ҳунармандчилик маҳсулотлари, айниқса, қибрайлик ва зангиоталик усталарнинг ёғоч ўймакорлиги, Оҳангарон воҳаси вакилларининг қуроқчилик борасидаги ижод намуналари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

* * * * *

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ҳамда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман доирасида “Қашқадарёнинг ғарбий ҳудудларида сувли кулолчилик, каштачилик ва гиламдўзлик анъаналари” номли кўргазма очилди.

* * * * *

Бухоро вилояти Ромитан туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

ЎзА
5 404