Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.10.2017 11:53 Чоп этиш версияси

Кучли ижтимоий сиёсатнинг муҳим шарти

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгашида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси Ш.Жалилов, ХДП марказий кенгаши раиси ўринбосари У.Вафоев ва бошқалар мамлакатимизда нуронийлар, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, ижтимоий ҳамда тиббий ёрдамни янада кучайтириш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Тадбирда Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси ўртасида меъморандум имзоланганлиги таъкидланди. Партия қошида фахрийларнинг тажриба ва салоҳиятидан унумли фойдаланиш, уларнинг ҳаётга бўлган иштиёқини янада ошириш мақсадида нуронийлар клубини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони, "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-чадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 2 февралдаги "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва степендяларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари пенсионерлар, ногиронлар, аҳолининг меҳнат қила олмайдиган бошқа ижтимоий гуруҳлари ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондиришни кафолатловчи пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақаларнинг самарали тизимини вужудга келтиришда муҳим аҳамият касб этаётир.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурига кўра, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа муҳтож қатламлари сиҳатгоҳларда бепул даволаниб, ногирон ва ёлғиз қариялар протез-ортопедия буюмлари, техник реабилитация воситалари билан таъминланмоқда. Жорий йилда партия томонидан 2 минг 905 кам таъминланган фуқаронинг муаммолари ўрганилиб, 450 кам таъминланган оила вакилларига ўз фаолиятларини йўлга қўйиш учун 1 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар олишга амалий ёрдам кўрсатилди. Аҳоли билан очиқ мулоқотлар жараёнида фуқаролар томонидан ижтимоий соҳага оид турли йўналишлардаги 1,5 мингга яқин мурожаатнинг мингдан ошиғи маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ёрдамида ижобий ечимини топди.

Тадбирда ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 986






Все о погоде - Pogoda.uz