Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 16:00 Чоп этиш версияси

Кучли ижтимоий ҳимоя – тараққиёт гарови

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги 24-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган хайрия тадбири шундай номланди.

14 ноябрь – Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни муносабати билан “Соғлом авлод учун” xалқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар этиб вояга етказиш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга давлат сиёсати даражасида устувор аҳамият қаратилиши юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

– Ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган бу каби хайрия тадбирлари қанча кўп ўтказилса, шунча яхши, – дейди “Соғлом авлод учун” xалқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали директори М.Йўлдошева. – Биргина жорий йилнинг ўзида ташкилотимиз партия кўмагида Тошкент вилоятининг Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Бекобод, Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Пискент туманларида ўтказилган тадбирларда 850 дан зиёд аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга 10 турдаги дори-дармон воситалари бепул тарқатилди.

Тадбир доирасида Тошкент вилояти эндокринология диспансерида назоратда турувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун хайрия акцияси ўтказилди. Ҳомийлар томонидан қандли диабетга чалинган бемор болаларга таркибида фруктоза, сахароза бўлган турли ширинликлар, дори-дармон, санитария-гигиена воситалари тарқатилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
827






Все о погоде - Pogoda.uz