Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 12:48 Чоп этиш версияси

Ўксик қалбларга қувонч улашиб...

Ўксик қалбларга қувонч улашиб... Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан халқимиз мамнун.

Навоий шаҳридаги муҳташам “Хурсанд” тўйхонасида ўтказилган 45 нафар боланинг суннат тўйида бу яна бир бор ўз ифодасини топди.

8.JPG

Халқимизга хос азалий қадриятларни улуғлаш, хайрли ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган суннат тўйида маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тўй болалар карнай-сурнай садолари остида миллий анъаналаримизга хос кутиб олинди. Болажонларга вилоят ҳокимлиги, ҳомий ташкилотларнинг совғалари, турли мавзулардаги китоблар тўплами ҳамда Халқ банки бўлимлари томонидан ҳисобига 1 миллион сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчаси топширилди. Вилоятдаги 100 нафар имконияти чекланган аҳолига ногиронлик аравачаси тарқатилди.

9 (2).JPG

– Одамийлик, меҳр-мурувватнинг чексиз намунаси фақат бизнинг халқимизга хос, деб ўйлайман, – дейди Зарафшон шаҳридаги “Шодлик” меҳрибонлик уйи директори Зуҳра Дўстова. – Боланинг бегонаси бўлмайди, деганларидек, ҳар бир ёшни тарбиялаш, унинг эртаси учун қайғуриш халқимизнинг онгу шуурига сингиб кетган муқаддас қадриятдир. Бизнинг меҳрибонлик уйида камол топаётган 5 нафар мурғак қалбнинг ҳам суннат тўйи зўр тантана билан нишонланди. Эътибор ва ғамхўрлик оғушида, кўнгли ўксимай вояга етаётган фарзандларимиз келажакда, албатта, Ватанимиз учун содиқ хизмат қиладиган инсонлар бўлиб улғаяди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
2 541






Все о погоде - Pogoda.uz