Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.01.2018 11:17 Чоп этиш версияси

Коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар эшитилди

Самарқандда Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят, туманлараро ва шаҳар судлари судьялари, вилоят прокуратураси, адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ва жамоатчилик вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси М.Тожибоев, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси О.Ҳайитов ва бошқалар Президентимиз Мурожаатномасида баён этилган фикрлар, белгилаб берилган устувор йўналишлар давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизда демократик жараёнларни чуқурлаштириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганини таъкидлади.

Тадбирда, шунингдек, маъмурий судларнинг ташкил этилиши омиллари, процессуал қонун ҳужжатларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқининг вужудга келиш асослари ва уни расмийлаштириш тартиби, уй-жойлар давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олинганда бериладиган имтиёз ва кафолатлар каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Нотариал ва ФҲДЁ идоралари тизимини такомиллаштириш, пенсия таъминоти билан боғлиқ низоларни ҳал этиш, коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
6 035