Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2017 16:49 Чоп этиш версияси

Коррупция – жамият кушандаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида “Коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Бу иллатга қарши курашиш – мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг муҳим воситаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда мазкур иллатга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шаклланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур қонун қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Ушбу қарор билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланган бўлиб, унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган 50 дан ортиқ муҳим чора-тадбирлар ўз ифодасини топган.

Давра суҳбатида божхона органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари шахсий таркиби ўртасида қонунбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Тошкент-Аэро” ИБК томонидан 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида 80 га яқин профиклатик маърузалар, учрашувлар, индивидуал тартибда тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган. Ходимлар хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида турли текширувлар доимий равишда йўлга қўйилмоқда.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Нурилло Насриев, ЎзА
1 722






Все о погоде - Pogoda.uz