Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.02.2017 13:40 Чоп этиш версияси

Коррупция – тараққиётга ғов

Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш, коррупция ҳолатларининг олдини олишга бағишланган семинар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Вилоят давлат солиқ бошқармасида ташкил этилган тадбирда ҳуқуқ-тартибот органлари ва солиқ идоралари ходимлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 3 январь куни имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун давлат идораларига нисбатан фуқаролар ва тадбиркорларнинг ишончини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш, ваколатли идоралар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳолининг мазкур соҳадаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

– Бугунги кунда коррупция билан боғлиқ жиноятлар бутун дунё муаммосига айланган, – дейди Самарқанд вилояти прокуратураси катта терговчиси Д.Кубаев. – Шу сабабли халқаро ташкилотлар доирасида мазкур иллатга қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2003 йил 31 октябрдаги қарори билан “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенция”си қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси ҳам мазкур Конвенцияга қўшилган ва унинг талабларини бажариш юзасидан юртимизда зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам бу борада муҳим қадам бўлди.

Тадбирда қонунда белгиланган қоида ва тартиблар, уларни амалга ошириш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари, мажбуриятлари ҳақида атрофлича тушунча берилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
1 020






Все о погоде - Pogoda.uz