Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 16:29 Чоп этиш версияси

Конституциямиз – фахримиз

Пойтахтимизда Республика Маънавият ва маърифат маркази ва В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ҳамкорлигида «Конституция ва миллий маънавият» мавзуида тадбир ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилган тадбирда ҳуқуқшунос олимлар, санъат ва маданият намояндалари, профессор-ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Ўқувчи-ёшларнинг фикру онгида, қалбида Конституциямизга нисбатан ҳурмат, дахлдорлик, унда белгиланган меъёрларга амал қилишда масъулият туйғусини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Конституциямиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш ва ривожлантириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият, маърифат ҳамда маънавиятнинг равнақ топишида мустаҳкам ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилаётгани ҳақида маълумотлар берилди.

– Конституциямиз мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатидир, – дейди академик лицей директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Жамолова. – Бу ғояларни ёшларимизга сингдириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш долзарб аҳамиятга эга.

Тадбирда лицей ўқувчиларининг мусиқали чиқишлари йиғилганларга завқ бағишлади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
1 610






Все о погоде - Pogoda.uz