Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 13:42 Чоп этиш версияси

Конституция – жамият ҳаётининг мезони

Айни кунларда республикамиз бўйлаб Бош қомусимизнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, Конституциямизни кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган «Конституция – демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий пойдевори» мавзуидаги тадбир ҳам ушбу мақсадларга хизмат қилади.

Конституциямиз мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, халқимизнинг тинч, осойишта ва фаровон ҳаётини таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ёшларга оид ҳуқуқ ва эркинликлар, давлат ва жамият олдидаги бурч ва вазифалар хусусида сўз юритилди. Иштирокчиларга Конституциянинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, шу билан бирга, ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Нурилло Насриев, ЎзА
1 239






Все о погоде - Pogoda.uz