Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 13:40 Чоп этиш версияси

Конституция ва китобхонлар

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди.

Болажонлар «Бахтимиз қомуси» деб номланган викторинада Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид билимини синовдан ўтказди. Энг кўп балл тўплаган ёш китобхон, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 41-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилфуза Файзиева жаҳон адабиёти дурдоналари туркумидаги китоблар билан тақдирланди.

Конституциянинг ёзма манбалари мавзуига бағишланган тадбир эса «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан тайёрлаган ҳужжатли фильм намойиши билан бошланди. Фильмда Асосий қонунимиз мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳуқуқий асос эканлиги ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур ва Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари аждодларимиз қолдирган бой маънавий мерос, хусусан, «Ал-ҳидоя», «Ал-аҳком ас-султония», «Темур тузуклари» каби асарлар ҳам Конституциямизни яратиш жараёнида манба бўлгани ҳақида тушунчалар берди. Шарқ давлатчилик тарихи ва тараққиёти, Абу Наср Фаробийнинг илмий меросида давлат ва ҳуқуққа оид сиёсий қарашларга доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий факультетда меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимларга “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари топширилди.

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида «Ҳаётимизнинг Асосий қомуси» деб номланган китоблар кўргазмаси очилди. Кўргазманинг асосий экспонати – Конституциямиздир. Ёшларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга мўлжалланган адабиётлар ҳам кўргазмадан жой олган.

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасида вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрик қилишга мажбурликлари айтилган,– дейди Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий факультет талабаси Сардор Ниғматов. – Демак, Асосий қонунимиз орқали биз, ёшлар нафақат ҳуқуқларимиз, балки бурчларимизни ҳам англаймиз. Ватанга ҳурмат, уни ҳимоя қилиш масъулияти ҳам шу каби бурчлар асосида шаклланиб боради.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
1 297






Все о погоде - Pogoda.uz