Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 19:03 Чоп этиш версияси

Конституция ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари қатнашди.

Тадбирда мамлакатимизда эришилган барча ютуқлар, хусусан, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг самарали механизмлари жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларининг вужудга келиши ва ривожланиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, эркин бозор иқтисодиёти йўлига ўтилиши Бош қомусимиз ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилгани таъкидланди.

Ўтган йилларда мамлакатимиз тараққиёт босқичларига ҳамоҳанг тарзда Конституциямизга муайян ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, сўнгги йилларда Бош қомусимизга киритилган ўзгартиришлар мамлакатимизни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳамда юртимизда демократлаштириш ва фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, ННТлар фаолиятини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Давра суҳбатида Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида маълумот берилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
1 471






Все о погоде - Pogoda.uz