Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 19:06 Чоп этиш версияси

Конституция тарғиботида журналистларнинг ўрни қандай бўлиши керак?

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Мамлакатимизда қонунчилик соҳасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритишга оид долзарб вазифалар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи Л.Сувонов ва бошқалар Конституциямиз қонун устуворлиги ҳамда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг мустаҳкам таянчи эканлиги, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш барча жабҳалардаги ислоҳотлар жараёнида яққол намоён бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистонда қонунчилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада истиқболда белгиланган вазифаларга оид ишларни муҳокама қилиш, мазкур йўналишда босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакилларининг касб билим ва кўникмаларини оширишдан иборатдир.

Давра суҳбати “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзуидаги маънавият дарси билан бошланди. Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуни оммавий ахборот воситаларида таъсирчан воситалар орқали кенг ёритишда журналистлар олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтилди.

– Бош қомусимиз асосида мингдан ортиқ янги қонун ва ўндан зиёд кодекс қабул қилинди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири Баҳодир Исмоилов. – Уларнинг барчаси Асосий қонунимиз мазмунида акс этган фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш ҳамда инсонпарвар демократик давлат барпо этиш йўлида хизмат қилиб келмоқда. Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёш авлод онгу шуурида она Ватанга муҳаббат, қонунларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий билимларини юксалтиришда оммавий ахборот воситалари томонидан берилаётган материалларнинг ҳам алоҳида ўрни бор.

Давра суҳбатида журналистларнинг ижтимоий ва ижодий фаоллиги, ҳуқуқий билими, касб малакасини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 040






Все о погоде - Pogoda.uz