Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 15:39 Чоп этиш версияси

Конституция – инсон манфаатлари кафолати

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Конституция – давлат таянчи” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Э.Алимов ва бошқалар юртимизда демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий кафолати ва мустаҳкам пойдевори яратилганини таъкидлади.

Фуқаролик жамиятини шакллантириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини таъминлаш каби изчил ислоҳотлар Бош қомусимиз асосида олиб борилаётир. Ёшлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаши, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, масъулият ва бурчларини билиши борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ўз самараларини бермоқда. Тадбирда ёшлар буни алоҳида таъкидлади.

– Биз, ёшлар учун барча шароит муҳайё, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Тошкент дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятидаги етакчилар кенгаши раиси Бобур Худойберганов. – Ушбу тадбирда ҳам ёшлар онги ва қалбида садоқат, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантириш, масъулиятини янада ошириш, уларни меъёрий ҳужжатлар билан яқиндан таништириш ишлари олиб борилди.

Ҳуқуқшунос олимлар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Барно Мелиқулова, ЎзА
2 125






Все о погоде - Pogoda.uz