Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.10.2017 18:36 Чоп этиш версияси

Конституция – фахримиз, ғуруримиз

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини кенг нишонлашга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Конституциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгу шуурида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган учрашув, давра суҳбати, очиқ мулоқот ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар юксак самаралар бермоқда. “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият”, “Инсон, унинг қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқи олий қадрият”, “Конституция – бахтимиз пойдевори”, “Адолат – қонун устуворлигида”, “Конституция ва маънавият муштараклиги”, “Конституция – фахримиз, ғуруримиз” каби мавзуларда ташкил этилаётган тадбирларга таниқли олимлар, ҳуқуқшунослар, шоир-ёзувчилар, санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари жалб этилган.

Ҳуқуқий тарғиботчилар учрашув ва тадбирлар самарадорлигини таъминлаш учун вилоят адлия бошқармаси томонидан тайёрланган ўн йўналишдаги тарғибот материалларидан унумли фойдаланмоқда. Унда Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш асослари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари содда тилда чуқур шарҳлаб берилган.

Вилоятда ўтказилаётган “Ҳуқуқий саводхонлик” тадбирлари доирасида Денов тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, “Хайрабодпахта” акциядорлик жамияти, Шўрчи туманидаги "Гўзаллик", Шеробод туманидаги "Пошхурт" фуқаролар йиғинлари ва таълим, тиббиёт муассасалари, корхона-ташкилот ва маҳаллаларда ташкил этилган тадбирларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

"Конституция ва миллий қадриятларимиз" мавзусида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда ҳаётимизда юз бераётган туб ўзгаришлар, қўлга киритилаётган ютуқларга Бош қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани тушунтирилмоқда. Масалан, жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани ҳам Асосий қонунимиз билан мамлакатимизда инсон манфаатларини улуғлашнинг ҳуқуқий асоси юксак даражада мустаҳкамлаб қўйилганини кенг намоён этди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари ташкил этилиб, одамларнинг дарди, ўй-ташвишлари тингланаётгани, муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилаётгани бунинг тасдиғидир. Илгари иқтисодий қолоқ ҳудуд бўлган Сурхон воҳасининг замонавий саноат тараққий этаётган вилоятга айланаётгани, қишлоқлар йил сайин таниб бўлмас даражада обод бўлиб, таълим, тиббиёт муассасалари, замонавий хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилаётгани, одамларнинг турмуш даражаси юксалиб бораётгани ҳам Бош қомусимизда белгилаб қўйилган қоида ва тамойиллар устуворлиги таъминланаётгани исботидир. Конституциямизнинг аҳамияти барча маданий-маърифий ва бошқа тадбирларда жонли мисоллар воситасида тушунтирилаётгани юртдошларимизда бугунидан шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.

Фирдавс Шарипов,

Республика Маънавият ва маърифат маркази
Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари.

ЎзА
2 362






Все о погоде - Pogoda.uz