Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 15:53 Чоп этиш версияси

Конституция билимдонлари аниқланди

Конституция билимдонлари аниқланди “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Конституциямиз – бахтимиз пойдевори” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев ва бошқалар мамлакатимизда ёшларнинг таълим-тарбияси, хусусан, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини, бу борада таълим муассасаларида Конституциямиз алоҳида фан сифатида чуқур ўрганилаётганини таъкидлади.

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида "Конституция алифбоси", "Одобнома", "Ўқиш", "Атрофимиздаги олам", "Табиат" фанлари ўтилмоқда. Ўтиладиган дарсларда ўкувчиларга илк ҳуқуқий сабоқлар – қоида, бурч, вазифа каби тушунчаларни оддий ҳаётий мисоллар асосида ўргатиш йўлга қўйилган.

3 (1).jpg

Шунингдек, 5-7 синфларда “Конституция оламига саёҳат” дарси, 8-синфда "Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқ асослари", 9-синфда "Конституциявий ҳуқуқ асослари", 10-синфда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанлари ёрдамида ижодий фикрлай оладиган, ҳаётий муаммоларга мустақил равишда тўғри муносабат билдира оладиган, билимли ёшларни шакллантиришга эътибор қаратилади.

Ҳар йили анъанавий тарзда барча умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларга Конституцияни чуқур ўргатиш мақсадида тарғибот ойлиги ўтказилиб келинмоқда. Бу ўғил-қизларнинг Конституциямиз ҳақидаги билимини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилмоқда. Мазкур танлов ҳам ўқувчиларнинг Бош қомусимиз ҳақидаги билимини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Танловнинг қуйи босқичларида 2 миллиондан зиёд ўғил-қиз қатнашди.

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 14-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мухлиса Қурбонова иншо йўналиши бўйича биринчи, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 103-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ирода Ҳусниддинова иккинчи ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги 21-умумтаълим мактаби ўқувчиси Нилуфар Мирзабекова учинчи ўринни эгаллади.

10.jpg

Тасвирий санъат йўналиши бўйича Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги 30-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилдора Саидакбарова биринчи, Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 66-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гулҳаё Шокирова иккинчи, Бухоро шаҳридаги 34-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гули Раҳимова учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шаҳноза Маматуропова, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
1 234






Все о погоде - Pogoda.uz