Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 14:57 Чоп этиш версияси

Конституция – бахтимиз кафолати

Конституция – бахтимиз кафолати Бош қомусимизнинг 49-моддасида фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир, деб белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон давлат санъат музейи халқимизнинг ана шундай боқий меросини ўзида мужассам этган муқаддас масканлардан. Ҳозирги кунда унинг “Ўзбекистон халқ амалий санъати”, “Ўзбекистон тасвирий санъати” ва бошқа асосий бўлимларида 98 мингдан ортиқ ашё ва коллекция сақланмоқда.

6.JPG

Бугунги кунда мазкур маскан маънавий-маърифий тадбирлар, турли кўргазма ва учрашувлар ўтказиладиган қадамжо ҳамдир. Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан бу ерда ташкил этилган тадбир "Конституция – бахтимиз қомуси" шиори остида ўтди. Унда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси вакиллари, Тошкент маданият коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, санъаткорлар ва журналистлар қатнашди.

21.JPG

Музей директори Васила Файзиева ва бошқалар Бош қомусимиз юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти асосларини ривожлантириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ҳамда модернизация қилиш, «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини ҳаётга татбиқ этишда энг муҳим ва мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлаётганини алоҳида қайд этди.

1.JPG

– Конституция – бахтимиз кафолати, ҳаётимизнинг муҳим мезони ҳисобланади, – дейди Тошкент маданият коллежи ўқитувчиси Аҳмаджон Тўлаганов. – Бош қомусимизнинг 41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга экани кўрсатиб қўйилгани ҳамда умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатлангани навқирон авлоднинг иқтидору салоҳиятини намойиш этиши йўлида катта имкон ҳисобланади. Бу муҳташам кошонада ўтказилган анжуман ҳам ёшларнинг ёруғ келажагини белгилаб берувчи ана шундай эзгу мақсадларга муштараклиги билан катта аҳамиятга эга.

Тадбир доирасида ташкил этилган музей хазинасидаги амалий санъат намуналари, жумладан, кашталар, сўзаналар, дўппилар, жияклар каби ноёб асарлар намойиши иштирокчиларга манзур бўлди.

Бош қомусимиз тараннумига бағишланган шеърлар Ватан, дўстлик, бирдамликни мадҳ этувчи куй-қўшиқларга уланиб кетди.

Насиба Зиёдуллаева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
1 861






Все о погоде - Pogoda.uz