Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.12.2017 17:26 Чоп этиш версияси

Кичкинтойларнинг Конституция оламига саёҳати

Кичкинтойларнинг Конституция оламига саёҳати Самарқанд шаҳридаги 84-мактабгача таълим муассасасида Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб «Конституция оламига саёҳат» деб номланган тадбир ўтказилди.

1.JPG

Муассасанинг мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокидаги очиқ машғулотда Бош қомусимиз, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлатимиз рамзлари ҳақидаги маълумотлар содда тилда, сурат ва буклетлардан фойдаланилган ҳолда баён этилди.

4.JPG

–Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини болаларга кичик ёшиданоқ ўргатиш ҳуқуқий демократик давлат қуришда муҳим аҳамиятга эга, – дейди муассаса мудираси Нигора Асророва. – Ўз ҳақ-ҳуқуқини, давлат ва жамият олдидаги масъулиятини ҳис этиб улғайган бола эл-юртига содиқ, фидойи инсон бўлиб камолга етади.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
8 062