ЎзА Ўзбек

11.09.2018 16:06 Чоп этиш версияси

Кичкинтойлар учун кенг имконият

Кичкинтойлар учун кенг имконият Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 49 та мактабгача таълим муассасасида 15 минг 400 дан зиёд кичкинтой замонавий шароитларда тарбияланмоқда.

Жорий йилда Инвестиция дастури бўйича тумандаги 4 та мактабгача таълим муассасасида реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Айни пайтда нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шу йил июнь ойидан «Тош ёп» овул фуқаролар йиғини ҳудудида 50 ўринга мўлжалланган «YULDUZCHA-MANGIT» янги нодавлат боғча ўз фаолиятини бошлади. Тез орада туманда нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини 10 тага етказиш белгиланган.

- Муассасамизда 180 нафар болажон тарбияланади, - дейди 40-мактабгача таълим муассасаси мудираси Шарифа Сейтова. - Кичкинтойларга малакали тарбиячилар машғулот олиб бормоқда. Тасвирий санъат, инглиз тили, шахмат-шашка, бадиий гимнастика, рақс каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

16.jpg

11.jpg


Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
3 248