Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 12:30 Чоп этиш версияси

Ховослик ёш чегарачилар мамлакат босқичига йўлланма олди

Ховос туманида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ёш чегарачилар” мусобақасининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида жисмонан соғлом, интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Мусобақада жамоалар 12 шарт бўйича назарий ва амалий билимини синовдан ўтказди.

– Бундай тадбирлар навқирон авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларда юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга масъулият туйғусини юксалтириш, уларни Қуролли Кучларимиз сафида муддатли ҳарбий хизматга руҳан ва жисмонан тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилояти кенгаши бўлим мудири Э.Аҳмедов.

Ховос транспорт касб-ҳунар коллежининг “Ҳумо” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Кейинги ўринларга Мирзаобод хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Бургутлар”, Сирдарё туманидаги Синдоробод қурилиш касб-ҳунар коллежининг “Қўрғон” жамоалари сазовор бўлди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
3 999






Все о погоде - Pogoda.uz