Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 15:49 Чоп этиш версияси

Хотин-қизлар ва оилаларга эътибор кучаймоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда хотин-қизлар ва оилаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламлари манфаатларини таъминлаш, айниқса, оила, аёллар, қизларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, миллий анъана ва қадриятларимизнинг аҳамияти ва моҳиятини ёшларга тўғри тушунтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ижтимоий соҳа бўйича қатор амалий вазифалар белгиланган. Унинг доирасида алоҳида эҳтиёжли оилалар, хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга доир ишлар ҳажми янада кенгайди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жамоат ташкилотлари билан биргаликда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган долзарб масалаларга ўз вақтида, тўғри ва тезкор ечим топишга жиддий ёндошилмоқда. Айни пайтда фаолияти хотин-қизлар, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган жамоат ташкилотлари ишини бугунги давр талабига монанд тарзда йўлга қўйишга яқиндан кўмаклашиш бўйича ижтимоий, маърифий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

– Аёллар дуч келиши мумкин бўлган турли масалаларни ҳал этишда бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ёндошиш зарур, – дейди Жиззах вилоятидаги “Қалб нури” хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази бош психологи Хуршида Ҳайиталиева. – Ўз фаолиятимизни тезкор замон талабига монанд йўлга қўйишда, юзага келган масалаларни теран, таҳлилий ўрганган ҳолда бартараф этишда мазкур семинарнинг аҳамияти катта бўлди.

Тадбирда қатнашчиларга оилалар даромадини ошириш, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига яқиндан кўмаклашиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш тамойиллари, ижтимоий-ҳуқуқий маслаҳат асослари, аҳоли, вазирлик ва идоралар билан самарали ишлаш кўникмалари бўйича маълумотлар берилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 102






Все о погоде - Pogoda.uz