Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2018 15:09 Чоп этиш версияси

Хотин-қизлар учун ажойиб совға

“Uz-Kor Gaz Chemical” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси ўз меҳнат жамоасидаги хотин-қизлар учун Тошкент шаҳрига байрам саёҳати уюштирди.

Саёҳат давомида улар Қатағон қурбонлари, Ўзбекистон Республикаси амалий санъат музейларини томоша қилиб, Хастимом мажмуаси, Бароқхон мадрасаси ва бошқа муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади. Мустақиллик майдони ҳамда Амир Темур хиёбонига саёҳат ҳам уларда катта таассурот қолдириши табиий. Бундан ташқари, улар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида саҳналаштириладиган спектаклга, “Истиқлол” санъат саройида ўтказиладиган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг байрам концертига ташриф буюради.

Қўшма корхона хотин-қизлари учун замонавий автобус, экскурсия учун гид, шинам меҳмонхоналар ва пойтахтимизнинг энг яхши ресторанлари юқори даражада хизмат кўрсатади.

“Uz-Kor Gaz Chemical” қўшма корхонасида айни пайтда етмишдан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Ажойиб саёҳат олдидан Устюрт газ-кимё мажмуасида хотин-қизлар учун тадбир ва байрам дастурхони ташкил этилди.

Анвар Насирлаев, ЎзА
7 789