Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 15:09 Чоп этиш версияси

Хотин-қизлар манфаатлари доимий эътиборда

Хотин-қизлар манфаатлари доимий эътиборда
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Мамлакатимиз кимё саноатининг йирик қувватларидан бири - “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида меҳнат қилаётган ишчиларнинг 191 нафари хотин-қизларни ташкил этади. Корхонада хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш, уларга мос меҳнат шароитини яратиш доимий эътиборда.

–Яқинда завод ҳудудидан махсус бино ажратилиб, тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди, - дейди корхонанинг хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебо Салимова. – Саккиз нафар хотин-қизга чеварлик сирлари ўргатилиб, уларга ишчи-хизматчилар учун махсус иш кийимлари тикиш вазифаси юклатилди. Иш билан таъминланган аёллар мўмай даромад топиш билан бирга, корхона эҳтиёжи учун зарур тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

1 (1).jpg

2.jpg

3 (1).jpg

5 (1).jpg

Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА
15 023