Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.07.2018 11:31 Чоп этиш версияси

Хорижий спорт мактаблар, клублар, марказлар билан ҳамкорлик кучайтирилади

Хорижий спорт мактаблар, клублар, марказлар билан ҳамкорлик кучайтирилади
Ўзбекистон Республикаси Олимпия қўмитаси ҳузуридаги спортчиларнинг олимпия тайёргарлиги марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Қарор билан Самарқанд вилоятидаги олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази, Тошкент, Жиззах, Наманган, Қашқадарё вилоятларидаги олимпия тайёргарлиги марказларининг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Бунда, халқаро миқёсда Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тайёрлаш, спортчиларни тайёрлаш учун халқаро стандартларга жавоб берадиган моддий-техник базани шакллантириш, миллий терма жамоа спортчиларини марказлаштирилган тартибда тайёргарлик кўришини таъминлаш хорижий спорт мактаблар, клублар, марказлар билан ҳамкорликни кучайтириш кабилар марказларнинг асосий вазифалари сифатида белгиланди.

ЎзА
2 894